Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Икки йўловчи омон қолган
Покистонда Pakistan International Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus 320 русумли йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Лайнер Лоҳурдан Карачига парвозни амалга ошираётган бўлган. Самолёт Карачидаги «Жинна» аэропорти яқинида, қўниш вақтидан бир дақиқа олдин аҳоли уйлари устига қулаб тушган.
Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, шу вақтгача 37 кишининг жасади топилган, аммо қурбонлар сони самолёт йўловчилари ҳисобига ҳам, самолёт қулаган турар жойларда яшаганлар ҳисобига ҳам ортиши мумкин.
Шу билан биргаликда, камида икки йўловчи тирик қолган. Улар касалхонага ётқизилган, олинган жароҳатларнинг оғирлик даражаси ҳақида хабар берилмаган. Айни пайтда ҳалокат жойида қутқарув операцияси давом этмоқда. Самолёт қулаган ҳудудда яшовчи бир киши ҳам касалхонага ётқизилган.
Покистон давлат каналларида самолёт шаҳарнинг аҳоли уйлари жойлашган қисмига қулаётгани тасвирлари намойиш этилди.
«Аэробус» с 91 пассажиром рухнул на жилые дома в Пакистане. Владеющая им авиакомпания подтвердила информацию о крушении, на месте работают спасатели pic.twitter.com/gmLc7f0Dvk
— Лента.ру (@lentaruofficial) May 22, 2020

Ҳодиса сабаби ҳозирча маълум эмас. Pakistan International Airlines раҳбари, авиация вице-маршали Аршад Малик учувчи диспетчерларга техник носозлик ҳақида хабар берганини маълум қилди.
«Самолёт Карачи ҳудудига қулаган. Биз йўловчилар сонига аниқлик киритишга ҳаракат қилмоқдамиз», деган фуқаролик авиацияси бошқармасининг ҳудудий бўлими раҳбари Абдул Саттор Каҳҳор. У самолёт Карачига Лоҳурдан келаётган бўлганини маълум қилган.
Бундан аввалроқ самолёт бортида 107 киши бўлгани хабар қилинганди, аммо кейин рақамларга аниқлик киритилди. Сўнгги маълумотларга кўра, бортда жами 99 киши - 91 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси бўлган.

Dunya News нашри учувчининг диспетчер билан сўзлашуви тафсилотларини эълон қилди.
Унга кўра, учувчи икки двигател ишдан чиққани ҳақида маълум қилган, алоқа узилгач уч марта сигнал берган.
Покистон бош вазири Имрон Хон фожиа бўйича текширувлар бошланганини маълум қилган.
Ҳукумат бир неча кун олдин авиақатновлар тикланишига рухсат берганди.
Ҳалокат рўй берган ҳудудга қутқарувчилар ва армия бўлинмалари йўл олган.
Бу Покистонда сўнгги йиллардаги илк авиаҳалокат эмас. 2010 йилда Airblue авиакомпанияси самолёти Исломобод яқинида ҳалокатга учраб, унинг бортидаги 152 кишининг барчаси ҳалок бўлганди.
2012 йилда Bhoja Air авиакомпаниясининг Боинг-737 самолёти Равалпиндида қулаб тушди ва 127 киши ҳалок бўлди.
2016 йилда Pakistan International Airlines самолёти парвозга чиқиш арафасида ёниб кетди ва 47 киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
21:05 / 20.05.2026