Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадонда 836 туп кўкнори парваришлаган шахс қўлга олинди
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, ушбу туманнинг “Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Б. Р. ўзининг яшаш хонадони ҳовлисида 450х150 см2 ўлчамдаги ер майдонига 836 туп, оғирлиги 9 килограмм 330 грамм бўлган “Опийли кўкнори” гиёҳванд ўсимлигини ноқонуний равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги фош этилди.
Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати ва ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда “Қорадори-2020” доирасида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Р нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Хонадоннинг ҳовлисида жойлашган омборхонани хизмат ити ёрдамида кўздан кечириш жараёнида бу ерда 2 дона шиша идишларда ва омборхона девор ғиштлари, шиферлар ва эски буюмлар орасига 34 та қоғоз парчаларига ўраб яшириб қўйилган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақланиб келинаётганлиги аниқланди. Ушбу гиёҳвандлик моддасининг оғирлиги электрон тарозида ўлчаб кўрилганда жами 136,16 граммни ташкил этди. Гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
09:50 / 12.06.2026