Мисрда кунлик ўлим кўрсаткичи рекорд даражага етди
Мисрда ортда қолган бир кун давомида 28 киши коронавирус сабаб вафот этди. Бу пандемия давридан буён қайд этилган энг юқори кунлик ўлим кўрсаткичи бўлди. Worldometers маълумотига кўра, мамлакатда ўлимлар сони 735тага етди.
Мисрда охирги бир кунда 727та янги ҳолат қайд этилиб коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 16,5 минг нафардан ошиб кетди. Бу Африка бўйича иккинчи кўрсаткич. Қитъада энг кўп касаллик ЖАРда қайд этилган (21 343). Ўлим кўрсаткичи эса айнан Мисрда энг юқори.
Якшанба куни Миср кўплаб мусулмон мамлакатлари каби Рамазон ҳайити байрамини нишонлайди. Қолган давлатларда бўлгани каби Мисрда ҳам байрам арафасида карантин чекловлари кучайтирилган. 24 майдан вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатда жамоат транспорти ҳаракати бутунлай чекланади, савдо марказлари, пляжлар, ресторан ва хиёбонлар тўлиқ ёпилади.
Шу вақтгача жорий қилинган 21:00дан бошланадиган комендантлик соати эндиликда 17:00дан 06:00гача давом этади. Жамоат жойларида ниқобда юриш мажбурий қилиб қўйилган. Кескин чекловлар июнь ойининг ўртасигача давом этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 19.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуасига қабул қилиниши тартибга солинади
14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
14:08 / 28.11.2024
Қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимлари Мисрда малака оширади
21:05 / 25.11.2024