Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ҳам аҳоли орасида коронавирус аниқлана бошлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 18 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари хориждан келган, яна 4 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 8 ҳолатда пойтахтимизда, 1 ҳолатда эса Наманган вилоятида аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун жами 35та янги ҳолат аниқланди, 33 бемор тузалди.
Шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 2565 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 572 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026