Жаҳон | 21:51 / 26.05.2020
9317
1 дақиқада ўқилади

Арманистон бош вазири мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини  эълон қилди

Апрель бошида Никол Пашинян мамлакат коронавируснинг авжга чиқиш нуқтасидан ўтганини айтганди.

Фото: AFP

Арманистонда коронавирус сабабли оғир вазият вужудга келди, деди мамлакат бош вазири Никол Пашинян.

"Аслида биз коронавируснинг иккинчи тўлқинига дуч келдик", - деди Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат томонидан белгиланган чора-тадбирлар мавжуд вазиятга мувофиқ келади, аммо тартибга ҳар доим ҳам амал қилинмаяпти.

Апрель бошида Пашинян мамлакат коронавируснинг авжга чиқиш нуқтасидан ўтганини айтганди.

26 май ҳолатига кўра, Арманистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 7402та ҳолат қайд этилган, 130 киши вафот этган.  

Мамлакатда 13 майга қадар фавқулодда ҳолат режими амал қилади. Шу билан бирга, иқтисодий фаолиятга нисбатан киритилган чекловлар олиб ташланди, барча корхоналар ишламоқда.

Мавзуга оид