Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туманидаги айрим мавзеларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, “Қорақамиш” кўчасида жойлашган “ЛЭП” станцияси бошқа жойга кўчирилади.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 28 май куни ер ости газ қувурини кесиш ва улаш ишлари амалга оширилади.
Ушбу ишлар соат 11:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади ва Юнусобод туманидаги айрим табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар:
Юнусобод 2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,12,13,14 ва 15-мавзеларидаги кўп қаватли уйлар;
“Йўл ариқ” МФЙ;
“Кулол қўрғон” МФЙ;
“Юнусобод” МФЙ;
“Бободеҳқон” МФЙ;
“Отчопар-1” ва "Отчопар-2" МФЙ;
“Хиёбонтепа” МФЙ;
“Бодомзор” МФЙ;
“Янги тарнов” МФЙ;
“Боғи Бўстон” МФЙ;
Шайх Шивли МФЙ;
Фирдавсий МФЙ;
“Матонат” МФЙ;
“Минор“ МФЙ;
Ғайратий МФЙ;
Исломобод МФЙ.
“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ етказилаётган ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026