Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1-синфга қабул июль ойида бошланади
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда мактабларнинг биринчи синфига қабул қачон бошланишига ойдинлик киритди.
Маълум қилинишича, бу йил карантин туфайли 1-синфларга қабул июнь ойидан эмас, июль ойидан бошланади.
Амалдаги тартибга кўра, ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар республикадаги барча мактабларнинг 1-синфига қабул жараёнлари амалга оширилган. Бунинг учун ота-оналар тўғридан тўғри мактабларга бориб ҳужжатларни топширган. Карантин шароитида буни амалга ошириш, яъни ота-оналарнинг таълим муассасаларига ёзги мавсумда ҳам келишларини таъминлашда муаммо юзага келади.
Ушбу масалада ҳам Халқ таълими вазирлиги ўз таклифларни ишлаб чиқмоқда.
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрелда ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ республикамизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб ҳамда пандемия таъсири тўлиқ бартараф этилгунига қадар 1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган», дейилади вазирлик хабарида.
Бунинг натижасида:
- Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;
- Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан, олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.
1-синфга қабул жараёнлари бошланганидан сўнг, мактаб маъмурияти орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025