Жаҳон | 22:21 / 28.05.2020
2653
1 дақиқада ўқилади

Кувайтнинг миллий авиакомпанияси 1,5 минг хорижлик ходимини ишдан бўшатади

Кувайтнинг миллий авиакомпанияси Kuwait Airways коронавирус пандемияси сабабли юзага келган молиявий қийинчиликлар сабабли 1,5 минг хорижлик ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. 

Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати Twitter’да маълум қилди.  

Кувайт март ойида Эрон ва Ироқда кўплаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд қилингач, Форс кўрфазлари давлатларидан биринчи бўлиб халқаро аэропортини барча рейслар учун ёпган. Бу мамлакатга коронавируснинг кучли тарқалиши олдини олишга имкон берган. 

Охирги маълумотларга кўра, амирликда коронавирусга чалинганлар сони 24 мингдан ошиб кетди. Сўнгги суткада вирусга 845 киши чалинган. Коронавирус қурбонлари сони 185 нафарни ташкил қилмоқда, ундан 8,6 мингдан кўпроқ кувайтлик соғайиб кетган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид