15:01 / 28.05.2020
27000
Реклама

Mobiuz абонентларни ёзги кайфият ва махсус таклифлар билан хушнуд қилмоқда

Фото: Mobiuz

Компания чексиз қўнғироқлар ва минглаб мегабайтлар кўринишида бонуслар ҳамда махсус промотўпламларни тақдим этмоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилнинг баҳорини бутун дунё, шу жумладан мамлакатимиз аҳолиси карантин шароитида ўтказишига тўғри келди. Бу даврда ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизда нақадар муҳим ўрин тутиши яққол кўринмоқда. Масофадан туриб ишлаш ва ўқиш, онлайн конференция ва йиғилишлар, видеочатлар ва кўплаб бошқа янгиликлар ҳаёт тарзимизга айланишга улгурди.

“Mobiuz мобил оператори карантиннинг илк куниданоқ абонентлар ва корпоратив мижозлар учун турли хил таклифлар ва қулайликлар яратишга интилди. Биз энг асосий эътиборимизни мижозларимиз учун мобил Интернетдан кенгроқ фойдаланиш имкониятларини яратишга қаратдик. Май ойи давомида ҳам бу ҳаракатларимиз давом этди – компания абонентларга меҳр кўрсатишга ва бир қатор янгиликлар жорий қилишга ҳаракат қилди”, - дейди Mobiuz’нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Хусусан, “Ёзги кайфият” акцияси Mobiuz’нинг янги ва амалдаги абонентларига 2 ой давомида ҳар ой Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар, 10 000 МБгача куну-тунги ва 60 000 МБгача тунги Интернетни тақдим этмоқда. Буларнинг барчаси – компания хизматларини танлаган абонентларга ташаккур сифатида бепул бонуслардир. Таклифдан фойдаланиш учун Mobi 70, 90, 110, 150 ва уларнинг йиллик кўринишларидаги тарифларга уланиш ёки ўтиш керак. Янги абонентлар бонусларни автоматик тарзда олишади, амалдаги абонентлар эса *162#USSD-буйруғи орқали фаоллаштиришлари мумкин. Таклиф 15 июль якунигача амал қилади.

1 000 МБ, 2 000 МБ, 3 000 МБ ҳажмига эга махсус Интернет промотўпламлари икки баравар арзон нархларда тақдим этилиши ҳам Mobiuz абонентлари учун ёқимли сюрприз бўлди. Уларни 31 май якунигача хоҳлаганча фаоллаштириш мумкин.

9 июнгача “1+1” акцияси ҳам давом этмоқда. Бу муддатгача хоҳлаган ҳажмдаги ойлик Интернет-тўпламни фаоллаштирган абонентлар худди шундай тунги тўпламга бепул эга бўлишмоқда.

Сирдарё вилоятининг бир қатор ҳудудларини сув босиши оқибатида жабр кўрган Mobiuz’нинг Сирдарё вилоятидаги абонентлари учун қулайлик ҳам амал қилаётганини эслатиб ўтиш жоиз. 3 майдан ой якунигача улар ўз тариф режаларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқларни амалга оширишлари мумкин.

Компания янгиликлари ҳақидаги батафсил маълумот билан www.mobi.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top