Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:53 / 28.05.2020
6743
1 дақиқада ўқилади
Янги Сергели кўчасининг бир қисми ёпилади
Бугун кун давомида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Тошкентда Сергели туманидаги Янги Сергели кўчасининг бир қисми ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун кун давомида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

“Шу сабабли, Янги Сергели кўчасининг Сергели туман ҳокимлигидан Гавҳар кўчасигача (Ўзгариш кўприги) бўлган йўналишдаги қисми ёпилади”, - дейилади маълумотда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш