15:44 / 30.05.2020
6765

АҚШ Ар-Риёдга 7,5 минг дона бошқарилувчи авиабомба сотмоқчи - ОАВ

Саудия Арабистони 500 млн долларлик Paveway IV юқори аниқликдаги авиабомбаларини сотиб олиши мумкин 

Фото: AP Photo / Hassan Ammar, File

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 500 млн долларлик 7,5 минг   дона юқори аниқликда бошқарилувчи авиабомба сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Wall Street Journal газетаси хабар берди.

Манбаларга кўра, авиабомба етказиб бериш ва сотиш тўғрисидаги хабарнома сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси ҳамда вакиллар палатасининг хорижий ишлар бўйича қўмитасига январда жўнатилган. 

Таъкидланишича, бу таклиф маъқулланадиган бўлса, Саудия Арабистони 7500 дона Paveway IV юқори аниқликдаги авиабомбаларини сотиб олади.

2019 йилда АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эронга қаршилик кўрсатиш учун Иордания, Саудия Арабистони ва БААга 8,1 млрд долларлик қурол сотиш бўйича якунига етмаган 22та шартномани маъқуллашни айтганди. 

Top