Эрон ва Туркманистон вакиллари ўзаро чегараларни очиш муддати кўчирилиши бўйича келишиб олишди.
Эроннинг Ашхободдаги элчиси бу ҳақда IRNA ахборот агентлигига хабар берган. Унинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси сабабли ёпилган чегаралар очилиши 1 июндан 10 июнга кўчирилган. Чегараларни очиш қарори карантин чекловлари енгиллаштирилгани сабабли қабул қилинган. Бироқ очилиш ўтказиш пунктларидаги зарурий дезинфекция тадбирлари сабабли кўчирилган.
29 май куни Эрон божхона бошқармаси матбуот котиби Саид Латифий эпидемиологик вазият яхшиланса Туркманистон билан чегара очилишини истисно қилмаган. У Эрон, шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон билан ҳам савдо алоқаларни тиклашни режалаштираётганини қўшимча қилган.