Ўзбекистон | 09:53 / 02.06.2020
7842
1 дақиқада ўқилади

«Ҳудудий электр тармоқлари»да лавозим тайинлови амалга оширилди

Жаҳонгир Обиджонов “Ҳудудий электр тармоқлари” бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.  

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жаҳонгир Обиджонов “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг Инвестиция, маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.  

Ж. Обиджонов бунга қадар “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи лавозимида (жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш жараёнларини бошқариб келди) ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид