Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Адолат» марказининг асосий вазифалари белгиланади
Адлия вазирлиги қошида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Адлия вазирлиги қошида давлат муассасаси шаклидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилган.
Белгилаб қўйилишича, Марказ:
аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади;
“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти давлат унитар корхонасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобварақларга, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.
“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти Марказнинг мустақил юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмалари ҳисобланади ва ўз касб фаолиятида мустақилдир.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва юритиш, ундан жисмоний ва юридик шахсларнинг белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, Миллий базада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашр этилишини, уларнинг туркумлаштирилган ҳисобини ва назорат нусхаларини электрон шаклда юритилишини таъминлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг ҳамда зарур бўлган тақдирда, тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органларига ва ташкилотларга электрон шаклда юборилишини таъминлаш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норма ва қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича намунавий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳиятини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлилий медиа материалларни, шу жумладан, аудио ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажларни тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек, босма ва электрон даврий ижтимоий-ҳуқуқий нашрларни тайёрлаш ва чоп этиш;
юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг, шу жумладан, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўплами”нинг расман, шунингдек, юридик дарсликлар, шарҳлар ва турли қўлланмаларни белгиланган тартибда чоп этилишини таъминлаш;
фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда хизматлар кўрсатиш;
давлат органлари ва ташкилотларнинг буюртмасига кўра шартнома асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда бошқа ҳуқуқий ва бошқарув ҳужжатлари намуналарини тайёрлаш, шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий ахборотларни кенг ёритишга қаратилган медиаматериалларни тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Марказ фуқароларга ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасида, шунингдек, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда турли инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этишда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти билан мунтазам ҳамкорликда иш олиб бориши белгилаб қўйилади.
Белгиланишича:
Марказга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;
Марказ ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари Марказ уставида белгиланади, бунда Марказ ходимларининг иш ҳақи Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларининг иш ҳақи миқдорларидан ошиб кетмаган ҳолда белгиланади;
Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорида белгиланган давлат хизматчилари лавозим маошларига устама ҳақи ва ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ходимларнинг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади, шунингдек, аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус ва даражали унвонлар сақлаб қолинади.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026