Спорт | 09:21 / 04.06.2020
4122
1 дақиқада ўқилади

Токио Олимпиадаси соддалаштирилган форматда ўтказилиши мумкин

Япония ҳукумати ва 2020 йилги Олимпиада ташкилий қўмитаси Токиода Олимпиада ва Паралимпиаданинг соддалаштирилган шаклда ўтказилиши имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Yomiuri нашри хабар берди. 

Фото: AP Photo/Eugene Hoshiko

2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтиши керак бўлган Ўйинлар коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга кўчирилганди. Аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитасида Токио Олимпиадасини 2021 йилда ҳам ўтказишнинг имкони бўлмаса, унда у иккинчи маротаба кўчирилмаслиги маълум қилинганди.

Олимпиада ташкилотчилари мусобақаларни тўлиқ форматда ўтказишга умид қилишмоқда, бироқ шу билан бирга уни соддалаштирилган тартибда ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиқишмоқда. Бундай вариантда Олимпиаданинг очилиши ва ёпилиши маросими иштирокчилари сони қисқартирилади. Шунингдек, стадионлардаги томошабинлар ва Олимпия қишлоғида яшаш ва унинг ташқарисида ҳаракатланиш вақтида спортчилар сони чекланади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид