Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болсонару Бразилия ЖССТдан чиқиб кетишини айтиб таҳдид қилди
Бразилия президенти COVID-19 оддий гриппчалик хавфли эмас деган фикрда ва мамлакатда карантин чораларини жорий этишга қарши чиқмоқда.
Фото: REUTERS
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили Маргарет Харрис коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган чекловларни олиб ташлашга шошмаслик кераклигини айтганидан сўнг Бразилия президенти Жаир Болсонару мамлакат ушбу ташкилотдан чиқиб кетиши мумкинлигини айтди.
Женевадаги матбуот анжуманида ЖССТ вакили Бразилиядаги чекловларнинг юмшатилиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, инфекция тарқалиши секинлашиши асосий омил бўлиши кераклигини айтди.
"Лотин Америкасидаги эпидемия чуқур хавотир уйғотмоқда", - деб таъкидлади Харрис.
Шундан сўнг Болсонару агар ЖССТ "сиёсий партизанлик ташкилоти" бўлишни тўхтатмаса, Бразилия ундан чиқиб кетишини айтди.
У COVID-19 оддий гриппчалик хавфли эмас деган фикрда ва мамлакатда карантин чораларини жорий этишга қарши чиқмоқда.
Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 600 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, бир суткада 1437 киши вафот этган. Пандемия бошланганидан буён Бразилияда 34 минг киши ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:50 / 08.05.2026
ЖССТ ҳантавируснинг дунё бўйлаб тарқалиш хавфи пастлигини маълум қилди
18:23 / 27.04.2026