Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда кон ўпирилиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг шимолидаги Саманган вилоятида кон ўпирилиб тушди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган.
TOLOnews телеканалининг маҳаллий аҳолига таянган ҳолда хабар беришича, яна 12 киши жароҳат олган.
Воқеа Дара-а-Суф туманида юз берган. Коннинг ўпирилишига портлаш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Таъкидланишича, портлаш овози кўмир кони яқинидаги қишлоқларда эшитилган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, вайроналар остида кончилар қолаётган бўлиши мумкин.
Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, ҳокимиятда жабрланган бўйича ҳали аниқ маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
18:35 / 18.01.2026
«Толибон» элитасидаги бўлиниш: журналистлар интернет масаласидаги манфаатлар тўқнашувини очиб берди
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025