Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған курдларни АҚШдаги тартибсизликларга алоқадорликда айблади
АҚШдаги охирги кунлар юз бераётган оммавий тартибсизликларга Курдистон ишчи партияси (КИП) ва суриялик курдлар мудофаа кучлари (YPG) алоқадор бўлиши мумкин. Бундай фикрни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатда билдирган.
Икки президент, шунингдек, ўзаро суҳбат давомида Ливия ва Суриядаги ҳамда коронавирус билан боғлиқ вазиятларни муҳокама қилган.
“Президентимиз ўз суҳбатдоши билан АҚШдаги зўравонлик ва талончиликлар ортида турувчи унсурлар Сурия шимолида ҳаракат қилувчи КИП/YPG террорчилик ташкилоти билан алоқага эга бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлари билан бўлишган”, деб маълум қилинган Эрдўған маъмурияти матбуот хизматида.
Аввалроқ АҚШдаги оммавий тартибсизликларда Россия айбланганди. АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмуриятида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлган Сьюзан Райс Москва АҚШдаги икки томонни ижтимоий тармоқлар орқали гиж-гижлашда ва эҳтимол, уларни молиялаштираётганликда айблаган. Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Ульянов бу айбловларни инкор этиб, Вашингтон айбдорни мамлакат ичида эмас, балки ташқаридан излашни истаётганлигини қўшимча қилган.
АҚШда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниши вақтида қўлланган зўравонлик оқибатида вафот этгандан сўнг бир неча кундан бери норозиликлар бўлиб ўтмоқда. Бир қатор ҳолатларда намойишлар тартибсизликлар, полиция билан тўқнашувлар, талончиликлар ва босқинчиликларга айланиб кетган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026