Жамият | 17:00 / 10.06.2020
12160
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Avalon – хонадонингизга ҳашамат бахш этиш учун яратилган

Сиз – муваффақиятли инсонсиз. Сизнинг хонадонингиз шинам ва ҳашаматли, маиший техникангиз гўзал ва қулай бўлиши шарт. Ошхона ҳар бир муваффақиятли инсон ҳаётида алоҳида ўринга эга. Чунки муваффақиятли инсон тановул қиладиган егуликлар бир нечта талабларга жавоб бериши лозим: таом нафақат ширин, балки самарали меҳнат қилиш учун куч бағишлаши лозим. Ҳар бир таом нафақат ўзининг таъми, балки эстетик хусусиятлари билан ажралиб туриши керак. Ҳар томонлама мукаммал таом тайёрлаш учун эса авваламбор маҳсулотларни тўғри сақлаш лозим.

Avalon AVL-RF 56 WC Multi-door совутгичлари ҳашаматли ташқи кўринишга эга, ўзининг юқори функционаллиги ва эргономик хусусиятлари билан ажралиб туради. Янги совутгич ошхонангизга ўзгача гўзаллик ва ҳашамат руҳини бағишлайди, унинг инновацион Multi Air Flow функцияси эса қўшимча қулайлик яратади. Бугунги кундаги энг замонавий Multi Air Flow қандай афзалликларга эгалигини билмоқчимисиз? Тафсилотларини бизнинг мақолада ўқинг.

Техник тафсилотлари

Multi-door туридаги совутгичлар маҳсулотларни сақлашда янада кўпроқ қулайлик яратади. Иккига бўлинган совитиш камералари туфайли, сиз турли маҳсулотларни бир-биридан алоҳида сақлаш имкониятига эгасиз. Совитиш камерасининг умумий ҳажми 290 литрни ташкил этади. Алоҳида айтиш жоизки, Avalon совутгичлари махсус светодиодлар билан жиҳозланган. Светодиодлар совутгич камераларини ёрқин чироқ билан ёритади ва керакли маҳсулотни тезлик билан топишга имкон беради. Янги Avalon совутгичининг музлатгич камералари ҳам иккига бўлинган бўлиб, турли хил маҳсулотларни алоҳида музлатишга имкон беради. Музлатгич камераларининг умумий ҳажми 142 литр. Бу ҳажм катта оила учун маҳсулот сақлашга етарлидир.

Avalon совутгичлари No Frost муз эритиш тизимига эга. No Frost тизими сизни зерикарли эритиш жараёнидан озод этади. Қулайлик ва эстетик хусусиятларидан ташқари No Frost тизими амалий афзалликларга ҳам эга: муз пайдо бўлмаслиги сабабли, Avalon ўзга No Frost тизимига эга бўлмаган совутгичларга қараганда узоқроқ хизмат қилади.

Multi Air Flow совитиш тизими

Multi Air Flow кўп оқимли совитиш тизими маҳсулотларнинг барралигини янада узоқроқ сақлаш учун яратилган. Avalon совутгичларида ҳар бир токчага алоҳида ҳаво оқими йўналтирилган бўлиб, барча камералардаги маҳсулотлар бир маромда яхлатилади. Совуқ ҳаво оқимлари совутгичнинг ҳар бир бурчагига етиб боради ва барча камераларда бир хил ҳароратни таъминлайди. Бунинг фойдаси нимада? Кўп оқимли совитиш тизими ёрдамида маҳсулотларингиз совутгичнинг ортки деворига ҳеч қачон ёпишиб қолмайди. Бундан ташқари, ҳарорат кескин ўзгармаслиги сабабли, маҳсулотларни қайси камерага қўйишингиздан қатъий назар, улар аввалгига қараганда анча узоқроқ сақланиб қолади.

Афзалликлари

Avalon совутгичлари сенсорли дисплей билан жиҳозланган. Ушбу дисплейда сиз ўрнатилган тизим ва ҳароратни кўришингиз мумкин. Совутгич бир нечта совитиш тизимларига эга. Масалан, агар сиз жазирама иссиқдан уйга келиб, энди харид қилинган ичимликлардан роҳатланмоқчи бўлсангиз, суперсовитиш тизимидан фойдаланишингиз мумкин. Музлатиш камераси эса супермузлатиш функциясига эга бўлиб, маҳсулотларни ўта қисқа вақтда музлатиш имкониятини беради. Бундан ташқари ичимликларни совитиш учун муз генераторидан фойдаланишингиз мумкин. Яна бир ёқимли функциялардан бири – бу очиқ эшик индикатори Alarm. Агар Сиз совутгич эшигини ёпишни унутган бўлсангиз, махсус сигнал сизга хабар беради.

Avalon совутгичлари – айнан сиз учун яратилган ҳашамат. Avalon – сизнинг муваффақиятингиз белгиси. Avalon билан ҳақиқий шинамликни танланг.

Қўшимча маълумот учун: +99891 1449900

Facebook: fb.com/avalon.uzbekistan

Instagram: @avalon_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид