Artel ишлаб чиқариш базаларида чиқариладиган Avalon кондиционерлари ўзининг ҳашаматли дизайни ва қулайлиги билан ажралиб туради. Иссиқ ҳаво тизимида ишловчи Avalon кондиционерлари қишнинг ҳатто энг совуқ кунларида ҳам уйингизда иссиқ ва қулай шароит яратишга қодир. Avalon кондиционерлари ҳаттоки – 25 даража совуқда ҳам бемалол ишлайди. Ҳарорат қанчалик совуқ бўлмасин, Avalon кондиционерингиз уйингизни бир зумда иситиб беради!

Фото: Avalon

Инвертор

Инверторлик моторлар кондиционердан фойдаланишни анча қулайроқ ва тежамлироқ қилиш учун яратилган. Инверторлик мотор ҳароратни доимо бир маромда ушлаб туриш хусусиятига эга. Инверторлик моторларнинг яна бир хусусияти бу энергия тежамкорлиги. Avalon кондиционерлари энергия тежамкорлигининг А турига тегишли бўлганлиги сабабли, улар сизга 30 % гача электр токида маблағ тежаб қолишга кўмаклашади.

Фото: Avalon

Кондиционерлар ҳақида

Avalon кондиционерларининг хилма-хил ишлаш тизимлари бор. Бу тизимлар уйингиз ҳароратини ўзингизга қулай даражага мослаштиришга кўмаклашади. Тизимлар кондиционер пултидаги тугмалар ёрдамида бошқарилади. Улар ёрдамида кондиционердан чиқаётган ҳавони бир зумда совуқ ёки иссиққа ўзгартириш мумкин. Агар ҳаводаги намликни йўқотмоқчи бўлсангиз, DRY тугмасини босинг. Фан Тугмаси эса ҳаво ҳароратини ўзгартирмасдан вентильяция қилишга қодир. Фан тизимидаги вентильяция ҳавони тозалайди ва саломатлигингизга яхши таъсир кўрсатади.

Уйқунгизни авайлаш учун Avalon кондиционерларида «Тунги» тизим мавжуд. Бу тизимда кондиционернинг мотори мутлақо товушсиз ишлайди ва уйқуга умуман ҳалақит қилмайди.

Фото: Avalon

«Саломатлик» номли тизим эса соғлиқни яхшилашга қаратилган! Бу тизимда кондиционер ҳароратни одам танаси учун оптимал бўлган даражага ўзи ўзгартиради. Саломатлик тизимининг организмни бардамлаштиришда фойдаси катта.