Сифат анъанаси асрлар давомида дунёга келади. Уни на такрорлаб, на кўчириб бўлади. Шунинг учун ноёб маиший техникани асосан Европада ишлаб чиқариш одат тарзига кирган. Ёрқин дизайн, ўзига хослик, Европа сифати, юқори қулайлик даражаси. Avalon маиший техникаси – сиз учун яратилган.
Avalon бренди остида кир ювиш машинаси, совуткич, кондиционер, пиширадиган юза, ўрнатиладиган духовка, дудбўрон ва идиш-товоқ ювадиган машина каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Avalon маиший техникаси Европа сифатига эга ва барча дунё талаб ва стандартларига мосдир.

Кондиционерлар
Avalon кондиционерлари нафислик, фаровонлик ва қулайлиги билан ажралиб туради. Ушбу кондиционерлар ўта жозибадор ташқи кўринишга эга. Avalon кондиционерлари ҳаётингизни қулайроқ, хонадонигизни эса ҳашамат билан тўлдириш учун яратилган.
Avalon кондиционерлари изғирин совуқда ҳам саратон иссиқда ҳам ўз вазифасини аъло даражада бажаради.Ушбу кондиционерлар Inverter моторга эга ва хона ҳароратини доимо бир маромда ушлаб, кескин совиш ва исишини олдини олади. Inverter моторларининг энергия самарадорлиги оддий моторларга қараганда анча юқори ва электр тўловларида 30% гача маблағни тежаш имкониятини беради.

Айтиб ўтиш боиски, Сиз Avalon кондиционерини уйингиздаги Wi-Fi алоқасига улаб, дунёнинг ҳар қандай чеккасидан интернетга уланган ҳолда смартфон орқали бемалол бошқаришингиз мумкин. Эндиликда уйга қайтаётганда хоналарни олдиндан лозим бўлган ҳароратга келтириб, қишда иссиқдан, ёзда эса салқинликдан лаззатланинг.
Кир ювиш машиналари
Avalon кир ювиш машиналари юқори сифатли, замонавий DD мотор билан жиҳозлангани, ва бошқа кир ювиш машиналарига қараганда анча узоқроқ хизмат қилади.
DD Inverter моторларининг товуши ўта пастлиги сабабли, кир ювиш машинаси ишлаганида, фақатгина барабанда айланаётган кийимнинг товуши
эшитилади холос.



















