Жамият | 16:56 / 10.06.2020
12987
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда 19 ёшли йигит сувда чўкиб вафот этди

Хонқа туманидаги “Шовот” каналида 19 ёшли йигит чўкиб кетган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Бугун, 10 июнь куни Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонқа туманидаги “Шовот” каналида 19 ёшли йигит чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.  

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу ҳолатга унинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. 

Хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Сувда қутқарув гуруҳи томонидан амалга оширилган қидирув ишлари натижасида ҳодиса содир бўлган ҳудуддан фуқаро А.С.нинг жасади топилган.

Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ота-оналар томонидан ўз болаларини қаровсиз қолдирмаслигини ҳамда шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраб қолган.

Мавзуга оид