Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия бош вазири пандемия иши бўйича прокуратурага кўрсатма беради
Италиянинг Бергамо шаҳри прокуратураси ҳукуматнинг коронавирус тарқалишига муносабатини тергов қилиш доирасида бош вазир Жузеппе Контенинг ҳисоботини тинглайди.
“Мен жума куни [11 июнь] саволларга жавоб бериб, ўзимга маълум бўлган барча фактлар ҳақида гапириб бераман. Бу менинг бурчим”, деб айтган Конте журналистларга.
Шунингдек, прокуратура соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца ва ички ишлар вазири Лучана Ламоржезедан гувоҳлар сифатида кўрсатма олади.
Маълум қилинишича, гап ҳукумат Италия шимолида жойлашган Бергамодаги иккита аҳоли пункти - Нембро ва Альцано-Ломбардода коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этила бошлангандан кейин уларни “қизил ҳудуд” деб эълон қилишдан бош тортганининг сабаби тергов қилиниши ҳақида бормоқда.
Бергамо провинцияси Италияда коронавирусдан энг кўп жабр кўрган ҳудудлардан бири бўлиб, март ойидан апрелгача ҳудудда ўлим даражаси 2015-2019 йилларнинг шу даврига нисбатан 500 фоизга кўпайиб кетган.
Аввалроқ Бергамо шаҳри прокуратурасига коронавирусдан вафот этганларнинг яқинларидан давлат устидан кўплаб шикоятлар тушгани маълум қилинганди. Коронавирус қурбонлари яқинлари ҳукуматни пандемияга қарши курашда етарлича ҳаракатлар амалга оширмаганликда айблашмоқда.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026