Жаҳон | 17:18 / 11.06.2020
4943
1 дақиқада ўқилади

Словакияда мактабга пичоқ билан ҳужум уюштирган шахс отиб ўлдирилди

Словакиянинг Врутки шаҳрида номаълум шахс пичоқ билан бошланғич мактабга ҳужум уюштирди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.

Фото: AP Photo / TASR/Erika Durcova

Хабарда айтилишича, директор ўринбосари ҳалок бўлган, икки киши ва икки ўқувчи жароҳатланган.

Ҳужум уюштирган шахс отиб ўлдирилган.

"Воқеа жойига республика полицияси раҳбари Милан Лучанский етиб борди. Вазият назорат остида", — дейилади хабарда.

Ҳужум уюштирган шахс Мартина шаҳридан бўлиб, 22 ёшда бўлган.

ТА3 телеканалининг хабар беришича, у мактаб директори ва бир неча ўқувчига жароҳат етказган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид