Ўзбекистон | 08:53 / 13.06.2020
14612
1 дақиқада ўқилади

Математика бўйича магистрлар тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил олади

Фото: Fotolia

Математика таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади.

Математика таълим соҳаси бўйича магистрлар тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил олади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

130 000–Математика таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади;

давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид