Жамият | 07:51 / 15.06.2020
6550
2 дақиқада ўқилади

«Адиблар хиёбони» олдида ноқонуний қурол олиб юрган шахс аниқланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 20:00да, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 3-сонли ИИБга биринчи босқичга хизматга жалб этилган, ИИББ ППХ бригадаси 4-батальон, 1-отряди ходимлари сафдорлар Ш.Нормахаматов ва И.Мирзамаҳмудов ўз ҳудудларида хизмат олиб бораётган бўлган.

ИИВ хабарига кўра, шу вақтларда улар Чилонзор тумани “Адиблар хиёбони” олдида жойлашган автотураргоҳи олдида бемақсад турган фуқарони кўриб, шахсига ойдинлик киритиш учун олдига борганларида, у ходимларни кўриб қочишга уринади. 

Лекин ходимларнинг тезкорлиги натижасида ушбу шахс ушланиб, Чилонзор тумани 3-сонли ИИБга олиб бориб шахси текширилганда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчаси, 111-уйда яшовчи, 1983 й.т. М.Т. эканлиги аниқланган.

Хабарда айтилишича, холислар иштирокида тинтув ўтказилганда, унга тегишли сумка ичидан тегишли ҳужжати бўлмаган пневматик ўқ отар қурол борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид