Жамият | 23:09 / 15.06.2020
3230
2 дақиқада ўқилади

Ҳазорасп тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

Ҳукуматнинг 2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2020-2022 йилларда Ҳазорасп туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури, чора-тадбирлар дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари, туманда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда туманда йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини яхшилаш ва электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ҳамда алоқа тармоқларини қайта қуриш ва модернизация қилиш, ижтимоий соҳа объектларини янгидан куриш ва таъмирлаш, ирригация объектларини қайта қуриш ва таьмирлаш дастурлари тасдиқланди. 

Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш; 

янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат  маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўлайтириш;

аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; 

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш; 

ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштирищ, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини тубдан ошириш.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид