Ўзбекистон | 16:47 / 15.06.2020
14814
1 дақиқада ўқилади

Магистратура имтиҳонлари 3-15 август кунлари бўлиб ўтади

2020-2021 ўқув йили учун магистратура босқичига кириш имтиҳонлари 3 августдан 15 августгача бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

«Магистратура босқичи учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Бунда ҳужжатларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг веб-сайти ва magistr.edu.uz сайти орқали топшириш мумкин.

Талабгорлар ҳужжат топшириш учун олий таълим муассасасига келиши талаб этилмайди», дея Беҳзод Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Саодат Абдураҳмонова
Тайёрлаган Саодат Абдураҳмонова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид