Ўзбекистон мудофаа вазирига икки нафар янги ўринбосар тайинланди
Мудофаа вазирлигида навбатдаги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, полковник Алишер Тўхтаевич Норбоев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар полковник Алишер Норбоев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби артиллерия бошқармаси бошлиғи – артиллерия қўмондони бўлган.
Алишер Норбоев 1979 йил 1 июлда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. 2000 йил Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик муҳандислик билим юртини, 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясини, 2018 йилда Михайловск артиллерия академиясининг (Россия Федерацияси) малака ошириш курсини битирган.
Полковник Зоиржон Гулимматович Бозорбоев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг Моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар полковник Зоиржон Бозорбоев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Моддий-техник таъминот бош бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Зоиржон Бозорбоев 1974 йил 19 сентябрда Хоразм вилояти, Гурлан туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясини тамомлаган.
Полковник Фарҳоджон Ортиқович Шерматов Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.

Бунга қадар полковник Фарҳоджон Шерматов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи эди.
Фарҳоджон Шерматов 1969 йил 25 ноябрда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида туғилган. 1991 йилда Ленинград олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясини, 2006 йилда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби академиясини тамомлаган.
Полковник Абдулла Адҳамович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар полковник Абдулла Ҳамроев Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг командири эди.
Абдулла Ҳамроев 1976 йил 20 апрелда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида туғилган. 1998 йилда Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртини, 2006 йилда Бундесвера бош штаби қўмондонлик академиясини, 2007 йилда Россия Федерацияси Ҳарбий ҳаво кучлари учувчи офицерларни жанговар машғулотларга ўргатиш марказий курсини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясининг қўмондонлик малака ошириш ва қайта тайёрлаш олий курсини битирган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАСга қарши қўзғалган ғазоликлар, рад этилган «Украинани талаш» режаси
Жаҳон | 13:46
-
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
Спорт | 13:44
-
Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Ўзбекистон | 13:18
-
Туркияда сўнгги йиллардаги энг йирик намойишлар — фотосуратлар
Жаҳон | 12:47
Мавзуга оид

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

10:54 / 12.03.2025
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» раҳбарлигига қайтди

18:31 / 11.03.2025