15:47 / 15.06.2020
31904

Тошкентда метро фаолияти тикланмаганига изоҳ берилди

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Тошкентда нима учун метро фаолияти тикланмаганига изоҳ берди.

«Метролардаги ҳавони доимий янгилаб турувчи умумий вентиляция тизими корнавирус инфекцияси тарқалиш хавфини оширади. Шу сабабли метрога ҳозирча рухсат йўқ», деди у автобусга рухсат берилиб, метрога рухсат берилмагани ҳақидаги саволга жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 8 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда автобуслар ҳаракатига рухсат берилган. 

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, автобуслар шаҳар ичида ҳам, шаҳарлараро ҳам ҳаракатланиши мумкин. Шу билан биргаликда, «Дамас»лар, микроавтобуслар ва метро фаолиятига тақиқ сақлаб қолинган.

Фаолияти тикланган йўналишларда ҳаракат соат 6:00дан соат 22:00гача амалга оширилиши мумкин.

Ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновлари қуйидаги талаблар билан йўлга қўйилади:

  • транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
  • ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top