Ўзбекистон | 07:57 / 18.06.2020
5150
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Ўқитувчилар ассоциацияси» давлат рўйхатидан ўтказилди

«Ўқитувчилар ассоциацияси» жамоат бирлашмаси бутун республика ҳудудида фаолият олиб боради.

2020 йил 3 июнь куни Адлия вазирлиги томонидан жамоат бирлашмаси шаклидаги «Ўқитувчилар ассоциацияси» нодавлат-нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, жамоат бирлашмасининг асосий мақсади Ўзбекистонда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Лойиҳа Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ассоциациялар тузилиши ва фаолият юритишини қўллаб-қувватлайди.

Билдирилишича, «Ўқитувчилар ассоциацияси» жамоат бирлашмаси бутун республика ҳудудида фаолият олиб боради.

Мавзуга оид