Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон бош вазири Москвада ўтказиладиган парадга бормаслигини маълум қилди
Арманистон бош вазири Никол Пашинян 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига бормаслигини маълум қилди.
Куни кеча Озарбойжон президенти Илҳом Алиев мамлакатда карантин узайтирилганлиги сабабли Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба байрамида қатнаша олмаслигини маълум қилганди.
"Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирда қатнаша олмаслигимни афсус билан маълум қиламан", - дейилади Пашиняннинг Россия президенти Владимир Путинга мактубида.
Мактубда баён этилишича, унинг бундай қарорга келишига мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабаб бўлган.
Пашинян мактуби сўнгида Путин билан тез вақт ичида учрашишга умид билдирган.
Аввалроқ Арманистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 19,1 мингдан ошгани маълум қилинганди. Касалликдан вафот этганлар сони 429 нафарга етган.
Куни кеча Озарбойжон президенти Илҳом Алиев мамлакатда карантин узайтирилганлиги сабабли Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба байрамида қатнаша олмаслигини маълум қилганди.
Байрам тантаналарида Озарбойжон номидан мамлакат мудофаа вазири ва 75 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга маълум қилишича, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Сербия ва Хорватия давлати расмийлари жорий йил ташкил этилаётган Ғалаба байрамида иштирок этишини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
16:54 / 09.06.2026
«50 фоиздан кам». Россия телеканаллари Пашиняннинг ғалабасини «тан олмади»
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
14:59 / 10.02.2026