Жаҳон | 07:25 / 19.06.2020
8798
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея қуролсизлантирилган ҳудудга қўшинлар олиб киришни бошлади

Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарадаги қуролсизлантирилган ҳудудга қўшинларни қайтаришни бошлади. Аввал бу ҳудудда жойлашган постларда шимоллик ҳарбийлар пайдо бўлгани кузатилган. 

Фото: Yonhap

Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Пхеньянда қуролсизлантирилган ҳудудда шундай постлардан 150 тага яқин бўлиши мумкин, улардан баъзилари 2018 йилда кореяаро тинчлик сулҳи имзолангандан кейин ёпилган. 

Шунингдек, Жанубий Корея билан алоқа узели портлатиб юборилган Кэсон шаҳрида юзга яқин шимоллик ҳарбийлар пайқалган.  

16 июнда Пхеньян жанублик фаоллар томонидан Шимолий Корея етакчиси ва тузумни қораловчи ташвиқот варақалари тарқатилаётганига жавобан Кэсондаги алоқа офисини портлатиб юборган.  

17 июнда эса Шимолий Корея бош штаби қуролсизлантирилган ҳудудда ҳарбийларни жойлаштиришини ва у ерда ёпилган қўриқлаш постларини тиклашини ҳамда чегара яқинида барча ҳарбий машғулотларни қайта бошлашини эълон қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид