Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда бир ҳафтада қарийб 2,3 миллион киши коронавирусга тестдан ўтказилди
40та турар-жой мажмуаси карантинга олинган - аҳолига ўз уйларини тарк этиш тақиқланди.
Хитой пойтахти маъмурияти «Синьфади» улгуржи бозорида коронавирус инфекцияси авж олгани туфайли бир ҳафта ичида қарийб 2,3 миллион аҳолини тестдан ўтказди. Бу ҳақда шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой Коммунистик партияси шаҳар қўмитасининг ташвиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Чжан Цян маълум қилди.
«13 июнь куни коронавируснинг авж олиши ва касалликнинг тез тарқалиши сабабли Пекинда коронавирус нуклеин кислотасига кенг миқёсли тестдан ўтказиш бошланди. 20 июнь куни соат 06:00 (Тошкент вақти билан 02:00) ҳолатига кўра, 2,3 миллион киши тестдан ўтди», - деди у.
Расмийларга кўра, 40та турар-жой мажмуаси карантинга ёпиб қўйилган - уларнинг аҳолисига ўз уйларини тарк этиш тақиқланди. Сўнгги бир ҳафта давомида маъмурият тестдан ўтказишни кунига 8 мингдан 500 минггача оширди.
Мавзуга оид
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
15:00 / 29.07.2025
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
13:12 / 11.12.2024