«Ҳамма сузди». Москва жануби кучли ёмғирдан сўнг сув остида қолди
20 июнь куни Москва шаҳри жанубида кучли ёғингарчиликдан сўнг сув тошқинлари юз берди.
«Ҳа, ҳамма сузди. Бунақасини эслай олмайман», — дейди ушбу видеолавҳа ортидаги овоз.
Москва метеобюросининг маълумот беришича, бир неча соат ичида июндаги 75 миллиметр меъёрдан 35 миллиметр кўп ёғингарчилик бўлган.
Варшава шоссесини ёпиб қўйишга тўғри келди.
Москва вақти билан соат 17:30да ҳам шосседа тирбандлик бўлиб турганди.
Варшава шоссесини кесиб ўтувчи ерости йўли бутунлай сув остида қолди.
Ещё один минус в копилочку подземным переходам pic.twitter.com/h15s8HsR72
— Румпельштильцхен (@Rumpel_SM) June 20, 2020
Бирюлево райони ҳам қисман сув остида қолди, жумладан «Бирюлево товарная» темир йўл станциясидаги йўллар ҳам.
Бирюлево немного тонет. pic.twitter.com/iAODAvhy39
— Генси 🏠 (@fcuktv) June 20, 2020
Бу эса Чертаново.
2016 йилда Москвада деярли ҳар ёғингарчиликдан кейин шаҳарда сув тошқини юз берарди. «Ведомости»нинг ёзишича, ҳокимият шаҳарни ободонлаштириш вақтида ёғингарчилик канализацияси қуришни унутган. Москва мэри Сергей Собянин ўшанда икки йил ичида шаҳарликларни сув тошқинларидан қутқаришга ваъда берганди.
Мавзуга оид
10:57 / 26.11.2024
Крокус теракти: гумондорларни қамоқда сақлаш муддати яна узайтирилди, лекин буюртмачи ҳамон аниқ эмас
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
20:51 / 03.11.2024
Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон қилинди
15:59 / 03.11.2024