Жаҳон | 10:46 / 21.06.2020
15103
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск Лос-Анжелесдаги уйини 29 млн долларга сотди 

Фото: iStock

Америкалик тадбиркор Илон Маск Лос-Анжелеснинг нуфузли туманларидан бири - Бел-Эйрда жойлашган уйини 29 млн долларга сотди. Бир ой олдин Маск бутун мол-мулкини сотишга тайёрлигини билдирганди. 

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, уйни хитойлик миллиардер ва NetEase компанияси асосчиси Уильям Лэй Дин билан боғлиқ компания сотиб олган

Уй май бошида 30 млн доллар нарх билан сотувга қўйилган. Таъкидланишича, уй сотилиши ҳақидаги эълонда у эгаси томонидан сотилиши айтилган. Бу эса Маск уйни сотишда агент хизматларидан фойдаланмаганини англатиши мумкин.

Май ойида Маск бутун мол-мулкини, жумладан кўчмас мулкини сотиши мумкинлигини айтган. “Мен бутун мол-мулкимни сотаман. Менинг ўз уйим ҳам бўлмайди”, деб ёзганди тадбиркор Twitter’да. 

Кейинроқ у бу хабарига қўшимча бир нечта сирли твитларни қолдирган. Жумладан, у “Озодлик” деб қўшимча қилган.

Маск уйни 2012 йилда 17 млн долларга Canyon Capital Advisors хеж-фонди асосчиларидан бири Митчел Жулисдан сотиб олган. Таъкидланишича, бу тадбиркорнинг ушбу туманда жойлашган 6 та кўчмас мулк объектидан бири ҳисобланади. Ушбу объектлардан бири Маскнинг фарзандлари учун мактаб сифатида қўлланади.

7 та ётоқхонага эга уй 1990 йилда қурилган ва кейинчалик анчагина реконструкция қилинган. Уй ҳудудида 2 қаватли кутубхона, теннис корти, спортзал, сув ҳавзаси, боғ ва 5 та автомобилга мўлжалланган гараж мавжуд. 

Мавзуга оид