Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада 23 июндан қаҳвахона ва ресторанлар очилади
Шаҳарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиши ўтган ҳафтадагига нисбатан ўн фоизга камайган. Шанба куни икки ой ичида биринчи марта мингтадан кам ҳолат қайд этилди.
Москвада 23 июндан коронавирус бўйича чекловларни олиб ташлашнинг янги босқичи бошланади, деб маълум қилди пойтахт мэри Сергей Собянин.
Унинг маълум қилишича, уч ойлик танаффусдан сўнг қаҳвахона ва ресторанлар очилади.
Шунингдек, фитнес-клублар, бассейн ва спортзаллар ишга тушади.
Болалар боғчалари ва кутубхоналар, ижтимоий муҳофаза муассасалари ишига қўйилган чекловлар олиб ташланади.
Туристик агентликлар фаолияти ҳам тикланади, аммо ҳозирча Москва бўйлаб экскурсиялар уюштиришга рухсат берилмайди.
Шаҳарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиши ўтган ҳафтадагига нисбатан ўн фоизга камайган. Шанба куни икки ой ичида биринчи марта мингтадан кам ҳолат қайд этилди.
Собянин ниқоб ва қўлқоп тақиш режими сақланиб қолишини, оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланганлигини қайд этган.
Россияда жами 592 280 кишида коронавирус аниқланган, 8206 киши вафот этган, 344 416 киши тузалган.
Москвада COVID-19 215 014 кишида қайд этилган, 3617 киши вафот этган, 136 670 киши соғайган.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026