Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири конституцияга тузатишлар киритишни режалаштирмоқда
Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакат конституциясига тузатмалар киритиш бўйича миллий референдум ўтказишни режалаштирмоқда. У бу мақсадда ваколатлари тугашигача овоз беришни ташкиллаштирмоқчи.
Фото: REUTERS
Таъкидланишича, Абэнинг ваколатлари 2021 йил сентябрда якунланади.
“Менда Либерал-демократик партия раиси сифатида бир йил 3 ой вақт қолди ва мен бу муддат ичида референдум ўтказмоқчиман”, деб айтган Абэ. Унинг фикрича, 70 йил аввал тузилган конституция ҳозирги талабларга жавоб бермайди ва уни ўзгартириш лозим.
Гап, жумладан, конституциянинг 9-моддаси ҳақида бормоқда. Унда Япониянинг ҳарбий салоҳиятга эга бўлиш ва қуролли кучларни халқаро баҳсларда қўллашдан воз кечиши белгилаб қўйилган. Таъкидланишича, бу модда Токиога ҳарбий имкониятларини оширишга тўсқинлиқ қилмоқда. Абэ бир неча йилдан бери бу вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилиб келмоқда. У ҳаттоки 2019 йилда отаси қабри устида конституцияга тузатмалар киритишни парламентда жиддий муҳокама қилишга ваъда берган.
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш учун умуммиллий референдум ўтказиш режалаштирилган. Референдум ўтказиш учун парламентнинг икки палатаси депутатларининг учдан икки қисми буни маъқуллаши керак. Абэ парламентнинг қуйи палатасида етарлича тарафдорларга эга, бироқ юқори палатада бундай эмас.
Бу орада Япония аҳолисининг катта қисми мамлакатнинг халқаро баҳсларда иштирок этиши Японияни унга қарши давлатлар нишонига айлантириши мумкинлигидан хавотирланиб, 9-моддага тузатмалар киритилишини истамаяпти.
Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025