Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 5 ойда қанча олтин сотгани маълум бўлди
2020 йил январь-май ойларида экспорт таркибида олтиннинг улуши 31,9 фоизга тенг бўлди.
2020 йил январь-май ойларида Ўзбекистон 1,64 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-май ойларига нисбатан ўсиш 33,3 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-май ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 31,9 фоизга тенг бўлди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Аввалроқ, Ўзбекистон тўрт ойда қанча олтин сотгани очиқланганди.
Мавзуга оид
09:20
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025