19:17 / 23.06.2020
28603

«Паркент бозори» ёнида юз берган ёнғин бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган Паркент бозорида содир бўлган ёнғин видеоси тарқалди. Kun.uz ҳолат юзасидан ФВВ ахборот хизмати билан боғланди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

«Бугун, 23 июнь куни Тошкент шаҳридаги Паркент бозори ёнида – Мавлоний-Ниёзий кўчасида трансформатор ёниб кетган. Айни пайтда трансформатор электр тармоғидан узилмоқда. Шундан сўнг ёнғин тўлиқ бартараф этилади.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар ёки қурбонлар йўқ. Ҳодиса жойига иккита ёнғин-қутқарув техникаси жалб этилган», дея ФВВ ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Top