Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 ҳудудда абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ДХМларда амалга оширилади
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириладиган ҳудудлар маълум қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинадиган ҳудудларни маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат қабул комиссиясининг 2020 йил 1-сонли баёни билан республиканинг 8та туманида Давлат хизматлари марказлари орқали 2020/2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди:
– Мўйноқ тумани ДХМ;
– Конимех тумани ДХМ;
– Томди тумани ДХМ;
– Узун тумани ДХМ;
– Бойсун тумани ДХМ;
– Сўх тумани ДХМ;
– Фарғона тумани ДХМ;
– Сардоба тумани ДХМ.
Бундан аввалроқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтилиши, Давлат хизматлари марказлари абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилмаслиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
17:34 / 21.07.2025
Тест тугаганидан кейин ОТМ ва таълим йўналишини танлаш тартиби қандай?
13:15 / 26.09.2023
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?
11:46 / 31.07.2022
Ижодий имтиҳонлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда назорат қилинади
11:29 / 11.08.2021