Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди
ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси тан шикастлари олиб, шифохонага етказилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 23 июнь куни тахминан соат 11:30да “Феруза” массивида 40 ёшли Нурбек А. “Nexia” автомобилини бошқариши давомида бошқарувни йўқотиб дарахтга тўқнашган.
Билдирилишича, ҳодисанинг сабаби аниқланмоқда. ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси тан шикастлари олиб, шифохонага етказилди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлда тезликни назорат қилиб боринг, катта тезликдаги тўқнашувнинг оқибати оғир бўлади. Тезликни йўл шароитига ва об-ҳавога мувофиқ танланг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, огоҳ бўлинг”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026