Жамият | 08:21 / 25.06.2020
2780
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор туманидаги айрим манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари 25 июнь куни соат 11:00 дан 17:00 гача олиб борилади. 

Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати (авария) аниқланган. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шу сабабли ушбу ҳудудда 25 июнь куни 11:00 дан 17:00 гача таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Шу муносабат билан айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

Улар:

Чилонзор 10-16-17-мавзелари;
Ц-мавзеси;
“Наққошлик” МФЙ;
“Дўмбиробод” МФЙ;
“Катта Дўмбиробод” МФЙ;
Гавҳар МФЙ;
“Тирсакобод” МФЙ;
“Катта Қозиробод” МФЙ.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид