Ўзбекистон | 22:00 / 25.06.2020
34645
1 дақиқада ўқилади

«Сижжак» оромгоҳи сотувга қўйилиши кутилмоқда

Ушбу дам олиш маскани муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йилда мусодара қилинган, 2019 йилда Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилганди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сижжак» дам олиш маскани Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан оммавий савдолар орқали сотувга чиқарилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.

Айни пайтда Ўзбекистон триатлон федерацияси балансида сақланаётган мазкур оромгоҳ 2019 йил ёз ойларида федерацияга миллий жамоанинг ўқув-машғулот базасини ташкил этиш учун берилганди. 

Муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган оромгоҳ 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилганди. Таъкидланишича, ушбу оромгоҳ ва ундаги мол-мулклар тез орада Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сотувга чиқарилади.

Мавзуга оид