Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амирсой ва Билдирсойга олиб борувчи йўлда бир томонлама ҳаракат ташкил этилди
Байрам кунларида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудудларига саёҳат қилувчи фуқаролар сони ошиши туфайли йўл-транспорт ҳодисалари ва тирбандликларнинг олдини олиш чоралари кўрилди.
Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларига олиб борувчи автомобил йўлида бир томонлама ҳаракат ташкил этилди, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Қайд қилинишича, бу чора байрам кунларида Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларига саёҳат қилувчи фуқаролар сони ошиши, курорт зоналарида жамоат тартибини сақлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилган.
«Шундан келиб чиқиб, туманнинг тоғли ҳудудларидаги Амирсой, Чимён, Билдирсой каби дам олиш масканларига олиб борувчи автомобил йўлида транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилди», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 4Р6 Тошкент—Чирчиқ—Чимён автомобил йўлининг 57-километридан 92-километригача — 4Р10 автомобил йўли билан туташ жойига қадар, ҳаракат бир томонлама этиб белгиланган.
Мавзуга оид
12:40 / 22.01.2026
Тошкентнинг асосий кўчаларида агротехник тадбирлар олиб борилмоқда
10:20 / 22.01.2026
Қорли об-ҳаво: Тошкентда йўл ҳаракатида хавфсизлик кучайтирилмоқда
12:13 / 21.01.2026
“Жудаям чанг, нафас олиб бўлмайди” – Тошкентда йўловчилар ифлос автобусда ташилмоқда
11:02 / 21.01.2026