21:35 / 26.06.2020
3776

Миллий масс-медиа фонди фахрий журналистларга моддий кўмак кўрсатди

Фонд томонидан фахрий журналистларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида фахрий журналистларга моддий кўмак кўрсатиш бошлангани ҳақида хабар берди.

«Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва карантин чораларининг кучайиши даврида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида фахрий журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичини амалга оширган ва уларни озиқ-овқат пакетлари билан таъминлаган эди.

Аввал ваъда қилинганидек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамкасбларимизга ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган  пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.

Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади», дейилади фонд матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид
Top