Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий масс-медиа фонди фахрий журналистларга 150 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатади
Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов #xavfsizyordam лойиҳасини давом эттирган ҳолда, журналистика ва телекоммуникация соҳасининг 100 нафар вакиллари рўйхати шакллантирилганини маълум қилди.
“Мазкур рўйхатнинг асосини журналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ташкил қилди, шунингдек саломатлигини тиклаш учун даволанаётган ҳамда турли оилавий сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган журналистлар ҳам киритилди. Рўйхатни шакллантиришда, тегишли ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги журналистлар гуруҳлари яқиндан ёрдам беришди”, - дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, биринчи босқичда уларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказилиш бошланган бўлса, кейинги босқичда уларнинг ҳар бирига махсус пластик карточкаларда 1 млн сўмдан пул маблағлари тақдим этилади.
“Биз бугунги синовли кунларда моддий ёрдамга муҳтож ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз бурчимиз деб биламиз”, - деб ёзади Комил Алламжонов.




Мавзуга оид
10:10 / 22.06.2026
Чехия журналистлари иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда
14:10 / 26.11.2025
Уруш ва ОАВ: ҳақиқат қаерда?
12:27 / 01.09.2025
Россияда журналист Пономаренкога нисбатан учинчи иш очилди
21:07 / 23.02.2025