09:24 / 30.06.2020
5344

2021 йилги Женева автосалони бекор қилинди

Дунёнинг нуфузли халқаро автосалонларидан бири - Женева халқаро автосалони ташкилотчилари коронавирус пандемияси сабабли уни 2021 йилда ҳам ўтказмасликка қарор қилишди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, кўргазманинг кўплаб иштирокчилари 2021 йилги шоуда иштирок этмаслиги мумкин. 

Кўргазма 2021  йил мартида ўтказилиши кутилаётганди. 2020 йилги автосалон ҳам коронавирус сабабли бекор қилинганди.

Женева автосалонида ҳар йили дунёнинг асосий автомобил брендлари янги моделларини тақдим қилиб келади.

Top