Жаҳон | 22:27 / 30.06.2020
6154
1 дақиқада ўқилади

Италияда 2019 йили «шубҳали зотилжам ҳолатлари» қайд этилгани маълум бўлди  

Қайд этилишича, ўтган йил охирида 40 нафар бемор "номаълум вирус" сабабли шифохонага ётқизилган.

Италиянинг Бергамо провинцияси соғлиқни сақлаш агентлиги (ATS) Альцано-Ломбардо шаҳрида ўтган йил ноябрдан жорий йил февралигача коронавируснинг енгил аломатлари бўлган 110та шамоллаш ҳолати юз берганини аниқлади. Бу ҳақда askanews агентлиги хабар бермоқда.

Январь бошлари ва 23 февраль ўртасида Альцано-Ломбардода коронавирусга дастлабки мусбат тестлар пайдо бўлганида шаҳар шифохонасида "номаълум уйғотувчи" қўзғатган шамоллаш билан боғлиқ 52та ҳолат қайд этилган. 

Агентликнинг ёзишича, "номаълум уйғотувчи" тиббий ҳужжатларда илгари ҳам қайд этилган: 2018 йил давомида у 196 марта, 2019 йилда эса 256 марта учраган.

la Repubblica газетасининг ёзишича, ўтган йил охирида 40 нафар бемор "номаълум вирус" сабабли шифохонага ётқизилган. 

Охирги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус юқтириш ҳолатлари 240 мингдан ошган, 34,7 мингдан ортиқ бемор вафот этган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид