Ўзбекистон | 14:47 / 30.06.2020
41851
1 дақиқада ўқилади

Молия институти ректори ишдан кетди

Тошкент Молия институти ректори Улуғбек Азизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Kun.uz манбаси хабар беришича, шу вақтгача институтда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида ишлаб келган Султонали Меҳмоновга институт ректори вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.

У 2019 йил октябридан буён Тошкент молия институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

2018 йил сентябридан буён олий таълим муассасасига раҳбарлик қилиб келган Улуғбек Азизов ҳозирда қайси ишга ўтгани ҳақида маълум қилинмади.

Улуғбек Азизов

Мавзуга оид